"Рома" яримҳимоячиси Диего Перотти А сериянинг 17-турида "Ювентус" билан сафар учрашуви олдидан туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг сўзларига изоҳ берди.
Буффон скудеттони ютиш учун римликларда ҳамма нарса борлигини айтган эди. Айни пайтда "Рома" "Юве"дан 4 очко ортда бормоқда.
"Рома" чемпион бўлиши мумкинлигини айтганда, Буффон ҳақ ээди. Биз "Наполи", "Милан", "Интер", ва "Лацио"ни енгдик. Бунга лойиқ бўлмай туриб, уларни ютиш мушкул.
Биз бир нечта муҳим очколарни бой бердик ва нди биринчи ўриндан тўрт очко ортда қоляпмиз. Аммо бизни "Ювентус" билан ўйин кутиб турибди ва биз ғалаба қозонишимиз керак. Буффонинг ёқимли гаплари, бизнинг ишларимиз жойида эканлигини билдиради", - дейди Перотти.