«Ницца» клуби ҳужумчиси Марио Балотелли шаҳарда жуда машҳур шахс бўлиб кетди.
Клуб айни пайтда Франция чемпионати пешқадами бўлиб турибди. Шу муносабат юзасидан шаҳар пиццерияларидан бирининг хўжайини суперюлдуз шарафига махсус таом тайёрлади.
«Балотелли» номини олган пицца бор йўғи 10,5 евро нархда сотилмоқда. Энди хоҳлаган инсон ўзига Балотеллини сотиб олиши мумкин.














