Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ўзбекистон бокс федерацияси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ташкилот раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс конфедерациясининг вице-президенти этиб тайинланган.

Шерзод Тошматовнинг ОБК вице-президенти бўлиши масаласи ташкилотнинг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган ижроия қўмитаси йиғилишида ҳал қилинган. Тошматов бир вақтнинг ўзида ижроия қўмитанинг аъзоси ҳам ҳисобланади.

ОБК раҳбарлари 19-20 декабрь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳаваскор боксчилар халқаро ассоциацияси — AIBA йиғилишида ҳам қатнашади.

Йиғилиш давомида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматовга «Йилнинг энг яхши чарм қўлқоп устаси» совринини топшириш ҳам режалаштирилган. Қайд этиш керак, ташкилотнинг Twitter саҳифаси ўтказган сўровномага кўра Дўстматов қозоғистонлик Дониёр Елеусинов ҳамда кубалик Робейси Рамиресни катта фарқ билан ортда қолдирганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:16, 18.12.2016.
Ўқилди: 8293 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3282]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3149]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3138]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3123]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2690]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2139]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2106]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2085]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2033]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик