Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ФИФА Россия футбол иттифоқи президентига нисбатан суриштирув бошлаганини инкор этди

Баҳо:
+ | -

Россия футбол иттифоқи (РФИ) ҳамда мамлакат бош вазири ўринбосари Виталий Муткога нисбатан расмий суриштирув ишлари олиб борилмаяпти. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Ахлоқ қўмитаси матбуот хизмати «Р-Спорт»га маълум қилди.

«Қўмита суриштирув ишини бошлаганини тасдиқлай олмаймиз. Дастлабги терговдан сўнг бир нима аниқлансагина расмий суриштирув иши очилади. Айни вақтда ҳеч қандай расмий суриштирув йўқ эканини таъкидлаб ўтмоқчимиз», – дейилади ФИФА хабарида.

ФИФА томонидан Виталий Муткога нисбатан суриштирув иши бошлангани ҳақидаги хабар 18 декабрь куни пайдо бўлди. Daily Mail нашри далиллар топилган тақдирда Мутко футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилиши ҳамда ЖЧ–2018 эса бошқа мамлакатда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Россияни футбол бўйича ЖЧ–2018 турниридан маҳрум қилишнинг «янги тўлқини» Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мустақил комиссияси раҳбари Ричард Маклареннинг 9 декабрь куни Лондонда эълон қилган ҳисоботидан кейин юзага келди. Ҳисоботда Россия ҳукумати допинг тизимини қўллаб-қувватлаши ҳақида сўз борган.

Кейинроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев бу ҳақиқатдан йироқ гаплар эканини ва ҳукуматда допинг тизими йўқ эканини айтганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:33, 19.12.2016.
Ўқилди: 8083 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6965]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2786]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2619]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2578]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2279]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2224]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2153]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2112]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2094]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик