Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Бокс: Ўзбекистон Жаҳон кубогида беш медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчилар нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасида XIV Жаҳон кубоги совриндорларига айланди.

14−18 декабрь кунлари Нижневартовскда (Россия)нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасида Фарман Қурбан ўғли Салманов хотирасига бағишланган XIV Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мусобақаларда Осиё ва Европанинг 14 мамлакатидан 130 нафардан зиёд спортчи иштирок этди, дея хабар қилди Бокс федерацияси.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон термаси икки олтин, бир кумуш ва икки бронза медалини қўлга киритди.

Финал баҳсида Иқболжон Холдоров (64 кг гача вазн тоифасида) Россия вакили Алексей Мазур, Исроил Мадримов (75 кг гача) эса россиялик Александр Агафановга имконият қолдирмади ва кубок соҳиби ҳамда «халқаро тоифадаги спорт устаси» мақоми эгасига айланди.

Мироншоҳ Ибрагимов (49 кг гача) мусобақанинг сўнгги босқичида россиялик Бэлик Галановдан мағлуб бўлиб, биринчилик «кумуш"и билан чекланди. Миразизбек Мирзахалилов (56 кг гача) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

 

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 10:20, 20.12.2016.
Ўқилди: 7308 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.