Италия Суперкубоги учун "Милан" ва "Ювентус" ўртасида 23 декабрь куни Қатар пойтахти Дохада ўтиши режалаштирилган учрашув бекор қилиниши мумкин, дея хабар беради ANSA.
Бу учрашув агар "Милан" бугун Дохага уча олмаса бекор қилиниши мумкин. Кеча жамоа рейси самолётдаги техник носозлик туфайли қолдирилган эди. Рейс аввалига бир соат ортга сурилди, кейинроқ бутунлай бекор қилинди.
Техник носозликлар топилган самолёт ҳозир Лондонда турибди. "Милан" кеча, 20 декабрь куни Дохага учиши керак эди. Аммо рейс бугун 21 декабрь маҳаллий вақт билан 15:00га кўчирилди.