Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Ўзбекистон боксчилари халқаро мусобақа совриндорлари бўлди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги халқаро мусобақада тўққиз медални қўлга киритди.

16−18 декабрь кунлари Калининградда (Россия) Россияда хизмат кўрсатган мураббий Виктор Рубов хотирасига бағишланган бокс бўйича XXI Халқаро мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Бокс федерацияси.

Мусобақада Ирландия, Белоруссия, Литва, Россия ва Ўзбекистондан 14−15 ёшли ўспиринлар ва 16−17 ёшли ёшлар, жами — 77 нафар боксчи иштирок этди.

11 спортчидан иборат Ўзбекистон жамоаси етти олтин, бир кумуш ва бир бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Финал баҳсида Раимжон Азимов (46 кг гача вазн тоифасида), Тимурбек Деҳқонов (48 кг гача), Асадхўжа Муйдинхўжаев (52 кг гача), Хайрулло Алиматов (54 кг гача), Жавлонбек Юлдашев (57 кг гача), Жаҳонгир Юлдашев (60 кг гача) ва Жавоҳир Тоғаймурадов (80 кг гача) ғолиб бўлиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Наво Тамазов (66 кг гача) «кумуш», Асадбек Ўринбаев (60 кг гача) — «бронза» эгасига айланди.

 

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 10:56, 22.12.2016.
Ўқилди: 5856 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик