«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «РБ Лейпциг» (3:0) клубига қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди.
Натижада у Бундеслигадаги 133-голини уриб, бу кўрсаткич бўйича Жованни Элберни ортда қолдирди ва легионер тўпурарлар баҳсида 2-ўринга чиқиб олди.
Айни пайтда рўйхатни перулик Клаудио Писарро бошқариб бормоқда. Унинг ҳисобида 383 ўйиндан сўнг 176 гол бор.