Кириш Регистрация

ФИФА рейтинги: Очколаримиз кўпайди, ўрнимиз ўзгармади

Баҳо:
+ | -

ФИФА дунё терма жамоаларининг 2016 йилдаги сўнгги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси йилни 62-ўринда якунлайдиган бўлди.

Аввалги ойдаги жадвал билан таққослаганда, терма жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 5тага кўпайган, аммо жамоамиз ўз поғонасини ўзгартирмаган.

Ўзбекистон Осиё жамоалари орасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Эрон бир поғона кўтарилган ҳолда (29-ўрин), ҳамон Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Жанубий Корея ва Япония терма жамоаси ўз ўринларини ўзгартиришмаган — 37 ва 45-ўринлар. Австралия бир ўрин кўтарилиб, 47-поғонани, Саудия Арабистони эса 2 қатор юқорилаганча 54-ўринни банд этган. ЖЧ-2018 саралашида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар қуйидаги поғоналарни эгаллаган: Хитой — 82-ўрин (+1), Қатар — 87-ўрин (+1), Сурия 96-ўрин (-1).

Умумий рейтингнинг юқори қисмида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Топ-10 қуйидагича кўриниш олган:
1. Аргентина — 1634 балл
2. Бразилия  — 1544
3. Германия — 1433
4. Чили  — 1404
5. Бельгия — 1368
6. Колумбия — 1345
7. Франция — 1305
8. Португалия — 1229
9. Уругвай — 1187
10. Испания — 1166

Рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:51, 22.12.2016.
Ўқилди: 12992 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик