"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Димитри Пайетга "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Star хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, франциялик футболчини қўлга киритишни "қизил иблислар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзи истамоқда.
Шунингдек, футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби даъвогарлик қилмоқда.