"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг Англия футболига мослашиши ҳақида фикр билдирди.
"Ўйлашимча, Пеп Англияда кўп жамоалар узоқ масофага ошириладиган паслар билан ўйнаётганидан ажабланяпти. У баъзан рақиблардан "Манччестер Сити"га қарши бошқа ўйинлардаги каби маъноли ўйин кутади, аммо аслида бундай бўлмаяпти. Бу Гвардиоланинг жаҳлини чиқараётган бўлиши мумкин.
У рақибларимизнинг ожиз томонларини топишга кўп куч сарфлаяпти ва шу билан бирга бизга қарши узоқ масофали паслар билан ўйнашаётганидан ҳайрон қоляпти", - дейди Де Брюйне.