«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо умумий гуруҳ машғулотларида иштирок эта бошлади.
Sky Sports хабарига кўра, футболчи жароҳатидан тўлиқ тикланиб олишга яқин.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 26 ноябрь куни ўтказилган «Сандерленд» (2:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олиб, январь ойигача сафдан чиққан эди.
Энди у 31 декабрь куни ўтказиладиган «Манчестер Сити» клубига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.