«Манчестер Сити» сайти хабарига кўра, яримҳимоячи Илкай Гюндоган тиззасидан олган жароҳати юзасидан муваффақиятли операция қилинди.
Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Одатда бундай жароҳатлардан тикланиш муддати 6 ойни ташкил қилади. Шунинг учун ҳам Гюндоган катта эҳтимол билан жорий мавсумда майдонга қайтмаслиги мумкин.