Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Киберфутбол: “Локомотив” вакиллари Ўзбекистон чемпионати баҳсларини муваффақиятли бошлашди

Баҳо:
+ | -

Киберфутбол бўйича Ўзбекистон илк чемпионати баҳслари старт олди. Мамлакатимизнинг энг кучли киберфутболчилари жамланган Олий ва Биринчи лига ўйинларида 1-тур учрашувлари ўтказилди.

Олдинроқ хабар берганимиздек, Олий лигада 20 нафар иштирокчининг 4 нафари “Локомотив” жамоаси вакилларидир. Элитада жамоамиз шарафини Абдусапи Қаюмов (“Abdusapi_Legend_Loko”), Ўктам Ибрагимов (“Uktam_Rembo_Loko”), Санжар Усмонов (“Sanjar_Blancos_Loko”) ва Шерзод Миразизов (“Sherzod_Schurrle_Loko”) каби киберфутболчилар ҳимоя қилишмоқда. Улар стартни жуда яхши олишди. 4 та беллашувдан 3 тасида ғалабага эришилган бўлса, фақат битта қарама-қаршилик дуранг билан тугади.

Шунингдек, жамоамизнинг украиналик легионери Евгений Горбенко (“Loko_Danc1ng_ace”)  эса Биринчи лига беллашувларида ўз кучини синаб кўрмоқда. У ҳам 1-турни ғалаба билан якунлади.

Олий лига 1-тур:

Абдусапи Қаюмов (“Abdusapi_Legend_Loko”) – Шерхон Исаков (“Nakaut” – “Пахтакор”) 3:0

Ўктам Ибрагимов (“Uktam_Rembo_Loko”) – Фарруҳ Ҳайдаров (“Ronaldinho” – “Олмалиқ”) 5:0

Санжар Усмонов (“Sanjar_Blancos_Loko”) – Бобир Бобомуродов (“Bukhara” – “Бухоро”) 2:2

Шерзод Миразизов (“Sherzod_Schurrle_Loko”) – Азиз Эргашев (“Mundial” – “Нефтчи”) 4:0

Биринчи лига 1-тур:

Евгений Горбенко (“Loko_Danc1ng_ace”) – Казбек Турсинов “FK Aral” 4:1

Таъкидлаб ўтамиз, Олий ва Биринчи лиганинг иккинчи тур баҳслари 27-28 декабрь кунлари ўтказилади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:10, 24.12.2016.
Ўқилди: 7776 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.