«Фенербахче» клуби «Шахтёр» яримҳимоячиси Тайсон билан қизиқмоқда.
Goal хабарига кўра, Истанбул клуби бразилиялик футболчи учун 7 миллион евро тўлашга тайёр. Тайсон айни пайтда «Шахтёр» билан шартномани узайтиришни истамаяпти ва донецкликлар уни қўйиб юбориши мумкин.
Жорий мавсумда Тайсон Украина чемпионатида 12 ўйин ўтказиб, 3та гол урган.