Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Реал» ва «Ювентус» Гонсало Гарсия трансферининг ўзига хос деталларини муҳокама қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италиянинг нуфузли Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Туриннинг «Ювентус» клуби 22 ёшли испаниялик иқтидорли форвардни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда икки гранд клуб ўртасидаги музокаралар бироз суст бўлса-да, давом этмоқда.

Қайд этилишича, ушбу трансфер оддий ижара шартномаси бўлмайди. Томонлар футболчининг тўлиқ трансфер ҳуқуқини сотиб олиш борасида келишишмоқда. Бироқ «Реал» Мадрид клуби шартномага кейинчалик футболчини маълум бир маблағ эвазига қайта сотиб олиш (обратный выкуп) ҳуқуқини берувчи махсус бандни киритишни талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Гонсало Гарсия «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «Қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда ёш ҳужумчи Мадрид клуби таркибида барча турнирларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Айни дамда нуфузли Transfermarkt портали Гарсиянинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:09, 11.06.2026.
Ўқилди: 2434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик