Кириш Регистрация

Суд "Реал" президенти Переснинг фойдасига қарорини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Мадрид суди 19 декабрь куни "Реал" президенти Флорентино Переснинг апелляцияси бўйича чиқарган қарорини ўзгартирди, дея хабар беради AS.

Суд AS нашрини айбсиз деб топган ва шунинг учун Пересга виждони ва ғурури ҳақорат қилингани учун товон пули тўланмаслик ҳақида қарор чиқарган эди. Шунингдек, Перес ва унга тегишли ACS компаниясига суд харажатларини қоплашга ҳукм чиқарган эди.

2014 йилда AS иқтисодиёт профессори Хосе Мария Гая де Льебан билан интервью чоп қилган. Интервьюда "Реал" учун футболчилар сотиб олиниши билан бир қатор мамлакатларда қурилиш компаниясининг қурилиш пудрати орасида боғлиқлик борлиги айтилган эди. Масалан, Кейлор Навас, Хамес Родригес ва Хавьер Эрнандеслар сотиб олинганидан сўнг бу футболчиларнинг ватанлари - Коста-Рика, Колумбия ва Мексикада ACS компанияси қурилиш билан шуғулланишни бошлаган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:17, 26.12.2016.
Ўқилди: 9041 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик