Бугун “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти ва маъмурият ходимлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Акрамжон Дедабаев клубнинг янги директорини таништирди. Эндиликда “Навбаҳор” футбол клуби директори сифатида Носиржон Султанов фаолият олиб борадиган бўлди. У 1992-1994 йилларда клуб тизимида иш олиб борган эди.