«Атлетико» бош директори Мигель Анхель Хиль бош мураббийи Диего Симеоне камида 2018 йил ёзигача жамоада қолишини айтди.
Аввалроқ мураббийни «Интер» клубига ўтиб кетиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
«Симеоне «Атлетико» билан ишлашда давом этади. Бундан ташқари, у келаси мавсумда ҳам биз билан бирга бўлади» - деди Хиль AS хабарида.