"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниэл Старриж АПЛнинг 18-турида "Сток Сити"га қарши учрашувда (4:1) жамоасининг тўртинчи голини урди.
Бу гол ҳужумчининг жорий мавсумдаги еттинчи ва 2016 йилнинг апрель ойидан буён АПЛдаги биринчи голи бўлди.
27 ёшли футболчи ўтган мавсумда премьер-лиганинг 14 учрашувида 8та гол урган эди.