«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
«Жорий мавсумда мен учун осон бўлмади. Жароҳат олиб, 1,5 ойни ўтказиб юбордим. Энди машғулотларда астойдил меҳнат қилишим керак. Мен Венгер билан гаплашиб олдим. У менга нима учун майдонга жуда кам туширилаётганим ҳақида тушунтириб берди.
Одамлар мени янги шартнома имзолаганим ҳақида гапирмоқда, аммо ундай эмас. Лекин яқин орада ҳамма нарса рўй бериши мумкин» - деди Жиру Sky Sports хабарида.