«Интер» клубига эгалик қилувчи Хитойнинг Suning компанияси «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес учун катта пул тўлашга тайёр.
Mirror хабарига кўра, хитойликлар футболчининг трансфери учун рекорд даражадаги нарх - 150 млн еврони бермоқчи.
28 ёшли Санчеснинг «Арсенал» билан тузган шартномаси 2018 йил ёзида ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳали уни узайтирмаган.