Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Фазлиддин Ғоибназаров: "Мукофот пулларимни устозимга чин дилдан бераман, у эса доим ўзимга қайтаради"

Баҳо:
+ | -

Рио—2016 Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири Фазлиддин Ғоибназаров спортда қўлга киритган мукофот пулларининг барчасини устози Аброр Турсунпўлатовга берганини қайд этиб ўтганди. Кейинроқ спортчи бу вазиятни «Дарё»га изоҳлаб берди.

Фазлиддин Ғоибназаровнинг қайд этишича, у спортдаги муваффақиятларида асосий ролни ўйнайдиган устозига тўлиқ ишонади ва жуда ҳурмат қилади.

«Аброр ака муваффақиятларимга жуда катта ҳисса қўшган инсон. Шу боисдан ҳам мукофотларимнинг ҳаммасига мен билан тенг ҳақли. Мен ҳар сафар қўлга киритган ютуғимни у кишига олиб бораман. Бунда уларнинг ҳиссалари катта эканини қайд этиб, раҳмат айтаман. Бироқ устозим пулни қандай бўлса, шундай қайтаради ёки менинг келажагим учун сарфлайди, оиламга кўмак беришга ҳаракат қилади, маслаҳатини аямайди. Уни эсдан чиқармаслигимнинг ўзидан қувонишини айтади» - деди Фазлиддин Ғоибназаров, Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони.

Ғоибназаровнинг сўзларига кўра, у ва устозининг ўртасидаги муносабатлар жуда самимий. Улар бир-бирига тўлиқ ишонади.

Боксчи шогирдларнинг устозига бўлган чексиз ҳурматини қадрлашини қўшимча қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:03, 29.12.2016.
Ўқилди: 9697 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик