«Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов фаолиятини яна «темирйўлчилар» сафида давом эттирадиган бўлди.
Ўтган мавсумнинг энг яхши тўпурари «Локо» билан 1 йиллик шартномага имзо чекди.
Абдухолиқов фаолияти давомида «Пахтакор», Хорватиянинг «Хайдук» клублари сафида ўйнаган. У «Локомотив»да 2015 йилдан буён ўйнамоқда.