Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Техник ва амалий спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда авиамоделлаштириш, пневматик қурол ва тўппончадан ўт отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

24−25 декабрь кунлари Тошкентда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида техник ва амалий спорт турлари — авиамоделлаштириш, пневматик қурол ва тўппончадан ўт отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти «Газета.uz"га.

Мусобақанинг саралаш босқичларида 2000 нафардан зиёдроқ спортчи қатнашган бўлса, уларнинг 45 нафари хонада авиамоделлаштириш, 48 нафари кордда авиамоделлаштириш, 61 нафари пневматик қурол ва тўппончадан ўқ узиш бўйича финал босқичига етиб келди.

Авиамоделлаштириш бўйича мусобақада 16−18 ёшгача спортчилар орасида Шаҳбоз Бафоев (Бухоро вилояти), Муҳиддин Бобораҳимов (Тошкент) ва Сарварбек Бойларов (Наманган вилояти), 18−25 ёш тоифасида Алексей Бундин (Тошкент), Сардор Саид (Тошкент) ва Шерзод Шавкатжонов (Фарғона вилояти) ғолиб бўлди.

Хонада авиамоделлаштириш бўйича жамоалар ичида Тошкент вилояти биринчи, Бухоро иккинчи ва Самарқанд учинчи ўринни қўлга киритди. Кордда авиамоделлаштириш мусобақаларида Тошкент «олтик», Фарғона «кумуш» ва Андижон «бронза» медалига сазовор бўлди.

Пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Саидхон Сайфуддинов (Андижон вилояти) ва Олима Комилова (Хоразм вилояти), тўппончадан ўқ узишда эса II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Владимир Свечников (Тошкент) ва Муслима Йўлдошева (Фарғона вилояти) олий ўринларни қўлга киритди.

Мусобақа доирасида мураббийлар ва мутахассислар иштирокида суҳбат ва мастер-класслар, Тошкентнинг диққатга созовор масканларига экскурсия ташкил этилди. 

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 18:24, 29.12.2016.
Ўқилди: 5490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик