Германиялик футболчи Бастиан Швайнштайгернинг турмуш ўртоғи, сербиялик машҳур теннисчи Ана Иванович 29 ёшида профессионал фаолиятини якунлади.
Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Иванович тез-тез жароҳат олиши ва бунинг оқибатида яхши теннис намойиш эта олмаётгани учун шундай қарорга келган.
«Қарор қабул қилиш осон бўлмади. Мен юқори натижалар қайд эта олмасамгина ўйнайман, аммо ҳозир бу ишни бажара олмаяпман» - деди Ана Иванович.
Маълумот учун, 2014 йилдан буён учрашиб юрадиган германиялик футболчи Бастиан Швайнштайгер ва Ана Иванович 2016 йилнинг июль ойига келибгина оила қурди.
Сербиялик теннисчи профессионал фаолиятини 2003 йилда бошлаган. Шу вақтга қадар у 15 WTA ва 5 та ITF турнирларида ғалаба қозонган. 2008 йили «Катта дубулға» туркумига кирувчи Франция Очиқ чемпионатида ғолиб бўлган Иванович ўша йили дунёнинг биринчи ракетаси бўлган эди.
Фаолиятини якунлаганини эълон қилишдан аввал Ана жаҳон рейтингида 63-поғонани эгаллаб турганди. Профессионал карьераси давомида Иванович 15,5 миллион доллар мукофот пули ютган.