«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Боруссия» Д ҳужумчиси Марио Гётце ўз иқтидорини йўқотмагани ҳақида гапирди.
«Марио мавриди келмаган пайтда кўп жароҳат олган. У ҳали жисмоний ҳолатини тўлиқ тиклаб олмади. Гётцеда дунё савиясидаги футболчи мудраб ётибди. Инсон футбол ўйнашни эсдан чиқариб қўёлмайди, худди велосипед ҳайдашни эсдан чиқармаганидек» - деди Клопп Bild хабарида.