Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Барселона» оғир жароҳат олган иқтидорни клубда олиб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби «Дефенсор Спортинг» ҳимоячиси Патрисио Пасификонинг ижара муддатини узайтириш ниятида, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, 20 ёшли уругвайлик футболчи Каталонияга келган илк кунлариданоқ ижобий таассурот қолдирди ва бу унга жамоада доимий асосда қолиш учун катта имконият берган эди. Бироқ бир неча кун аввал у тиззасининг олдинги хочсимон боғламларини узиб олди ва 8-9 ойга сафдан чиқди.

«Дефенсор Спортинг» билан ижарани узайтириш бўйича дастлабки музокаралар бўлиб ўтди. Бу ёш футболчига жароҳатдан фориғ бўлганидан кейин доимий шартнома олиш учун яна бир имконият беради.

«Барселона» ушбу масалани 2025/26 йилги мавсум якунигача ҳал қилишни режалаштирмоқда. Клуб Пасифико тикланиш даврида ўз тиббий департаменти назорати остида бўлишини истамоқда. Футболчининг 2027 йил бошида майдонга қайтиши кутилмоқда, демак унда ўзини кўрсатиш учун келаси мавсумнинг иккинчи ярми тўлиқ бўлади.

Ҳозирда Пасифико операцияни кутмоқда. Тиззасидаги шиш ҳали қайтмагани сабабли жарроҳлик амалиётини ҳозирча ўтказиш имкони йўқ. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва Пасифико ўртасидаги амалдаги ижара шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 16:42, 24.04.2026.
Ўқилди: 5367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик