Кириш Регистрация

Мойес: "Немис бўлганимда "Ливерпуль"га қўлланган прессинг учун мени мақтаган бўлишарди"

Баҳо:
+ | -

"Сандерленд" бош мураббийи Дэвид Мойес АПЛнинг 20-турида "Ливерпуль" билан дуранг учрашувдан сўнг (2:2) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сандерленд" ҳар икки голини пенальтида киритди, аммо ҳакам ҳисоб 1:1 вақтида Эмре Жан қўли билан ўйнаган вазиятда яна бир пенальтини белгиламади. "Ливерпуль" устози Юрген Клопп эса "қизиллар" дарвозасига пенальти белгиланишидан олдинги жарима тўпи белгиланишини хато деб ҳисоблади.

"Ҳакамлар баъзан бизнинг фойдамизга ҳам қарор чиқаришади. Жадвалнинг қуйи қисмидаги жамоаларга қаранг, ҳакамлар уларнинг рақиблари хатоларини кўрмайдилар. Ҳозир мен ҳакам яна бир пенальтини белгиламади деб аюҳаннос солишим мумкин.

Бугун "Сандерленд" зўр прессинг уюштирди. Агар немис бўлганимда, бунинг учун мени мақтаган бўлишарди. Немис бўлганимда, журналистлар мени алқаган бўлишарди", - дейди Мойес.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:43, 03.01.2017.
Ўқилди: 4469 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4907]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4001]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3237]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3234]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3165]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2843]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2814]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2559]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2530]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.