Кириш Регистрация

«Нефтчи» футболчиларидан мукофот пуллари кесиб ташланди. Аразлаган Мансур Саидов клуб билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби шарафини бир неча мавсум ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Мансур Саидов жамоани тарк этди. Футболчи «Футбол Экспресс» нашри билан суҳбатда бунга сабаб қилиб клубнинг унга бўлган муомаласини кўрсатган.

«Жамоа учун фойдали ўйинчи бўлмасам, фаолиятим якунига озгина қолди-ку деб, индамай юраверардим. Аммо ҳозирги кучим юқори савияда ўйнаш учун етади. Мен ўзимни ҳурмат қиламан.

Клубдагиларнинг менга бўлган муомаласи ёқмади. Жарима сифатида мукофот пулларимизни кесиб ташлашди. Ваҳоланки, мен улардан катта пул сўрамагандим. Доим уларнинг талабига бўйсуниб келганман. Бундай ҳолатда клубдан кетиш, мен учун ачинарли» - деди Мансур Саидов.

Мансур Саидов «Қизилқум» клубининг таклифи унга ёқаётгани ҳақида айтиб ўтган. Боиси Навоий клуби сафида унинг собиқ жамоадошлари тўп суради. Саидов «Қизилқум» менежери Ҳамид Актамов ҳақида илиқ фикрлар эшитган.

Қайд этиш керак, олий лиганинг 2017 йилги мавсумидан бошлаб менежерлар жамоани бошқара олмайди. Мураббийлар эса албатта Про лицензиясига эга бўлиши шарт.

Мансур Саидов «Нефтчи» учун олий лига доирасида 2016 йил 25 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:45, 03.01.2017.
Ўқилди: 7078 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик