Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистонда яхши ҳужумчи йўқ ва бизнинг футболчилар танқидга тайёр эмас"

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг «Шанхай SIPG» клуби сафига жўнаб кетиш олдидан «Ориат Доно» радиосида меҳмон бўлганди. Футболчининг «Чой устида» деб номланган дастурда билдирган фикрлари «Газета.uz»да ёзилди.

Мавзу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этишига бориб тақалганида Аҳмедов мухлислардан сабрлироқ бўлишни сўради.

«Умуман олганда ҳамма жойда шундай, жамоа мағлуб бўлса, мухлислар танқид қилишни бошлайди. Айтишим керакки, Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалга боришдаги имконияти Эрон ёки Жанубий Кореяникидан кам эмас. Кураш сўнгги турга қадар давом этади.

Мен мухлислардан сабрлироқ бўлишни сўрардим. Танқид футболчиларга ижобий таъсир кўрсатмайди. Ўзига нисбатан айтилган танқидий фикрдан кейин футболчилар хато қилишдан қўрқиб қолади, ҳаддан ташқари эҳтиёткорликка ўтиб олади ва ўз ўйинини намойиш қила олмайди. Тўғри, танқид ҳамма ерда бор. Бироқ бизнинг кўплаб футболчилар бунга тайёр эмас.

Улар таваккал қилишдан чўчиб қолган. Тўпни қабул қилиб олаётганда биринчи навбатда ундан қутилиш ҳақида ўйлайди» - деди Одил Аҳмедов.

Аҳмедов, шунингдек, ҳозирги кунга келиб Ўзбекистонда яхши ҳужумчи йўқлигини тан олган.

«Бу ҳақиқат, ҳужум чизиғида муаммоларимиз етарли. Ҳозир бизга Анвар Солиев, Максим Шацких, Александр Гейнрих, ўзининг яхши спорт формасида бўлган вақтидаги Зайниддин Тожиев ва Зафар Холмуродовлар етишмайди. Авваллари ҳужумчилар ўртасида рақобат катта эди, ҳозир эса йўқ» - деди Одил Аҳмедов.

29 ёшли ярим ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатига бориш учун барча ишни қилиши ҳақида айтган. Футболчилар ҳам мухлислар каби мундиал орзуси билан яшаётганини қайд этиб ўтган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:49, 04.01.2017.
Ўқилди: 23417 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.