"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания кубоги 1/8 финалининг биринчи учрашувида "Севилья" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Идеал ўйин ўтказганимиздан хурсандман, айниқса, биринчи бўлимда. Биз жуда яхши бошладик, тезкор гол урдик ва бу бизга куч бағишлади. Иккинчи бўлимда ҳам шу руҳда давом этдик. Осон бўлмаган бўлсада, умуман розиман. Йигитларни табриклайман - биз қойилмоқом 45 минут намойиш этдик.
Бу жуфтлик тақдири ҳал бўлди деган фикрдан йироқман, олдинда жавоб учрашуви турибди, бу чемпионат эмас. Кубок ўйинида гол ўтказмаслик муҳим, 3:0 ҳисоби ҳеч нарсани англатмайди. Севильяда яна ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Осон бўлмайди.
Стандартлар - бизнинг устунлигимиз канини биламиз, бунинг устида ишлаяпмиз. Бизда бош билан яхши ўйнайдиган футболчилар бор,
Роналдуга тез-тез дам бериладими? Йўқ-йўқ, асло йўқ", - дейди Зидан.