"Бавария" президенти Ули Хёнесс жамоада гуруҳбозликнинг олдини олишга киришган, унинг фикрича, бунинг давоси - немис тилини ўрганиш.
"Бавария" кийиниш хонасида яна немис тили янграй бошлади. Тил - бирдамлик белгиси. Акс ҳолда гуруҳбозлик бошланади. Агар чет эллик футболчилар немис тилини ўрганмасалар, улар жарима тўлайдилар. Агар чет элликлар кунига икки соат немис тили билан шуғуллансалар, бу идеал вариант бўлар эди", - дейди Хёнесс.