«Манчестер Сити» клуби ҳимоячи Александр Коларовга янги шартнома таклиф қилмайди.
The Sun хабарига кўра, клуб қишда 31 ёшли футболчини сотиб юборишга уриниб кўради. Айни пайтда у бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг режаларига кирмаган.
У билан «Галатасарой» клуби қизиқмоқда.
Жорий мавсумда Коларов барча мусобақаларда 27 ўйин ўтказиб, 1 гол урган ва 3 голга ҳаммуаллифлик қилган.