"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Англия кубогининг 1/32 финалида "Питерборо Юнайтед" билан учрашув олдидан (8 январь) ушбу мусобақага муносабатини билдирди.
"Бу менинг Англия кубогидаги биринчи тажрибам. Мен бу мусобақани биламан, чунки Италиядалигимда кўп ўйинларини кўрганман. Бу мусобақа Англия учун муҳимдир, бу дунёдаги энг қадим мусобақалардан бири, шунинг учун Англия кубогини ҳурмат қиламан.
Бундан ташқари, бу майдонга кам тушадиган футболчилар учун ажойиб имконият. Муҳит одиий чемпионатдагидан фарқ қилади. Шунинг учун диққат-эътиборни сусайтирмай, олдинга интилиш керак", - дейди Конте.