Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган «Пескара» - «Фиорентина» ўйини кучли қор бўрони туфайли қолдирилди.
Football Italia хабарига кўра, сўнгги 24 соат ичида Пескара шаҳрида об-ҳаво ёмонлашди. Натижада маҳаллий жамоа спортзалда машғулот олиб бораётган эди.
Ўйин комиссари вазият билан танишгач, мухлисларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуриб, уни қолдиришга қарор қилди.
Учрашувнинг қачон ўтказилиши ҳозирча маълум эмас.