«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма А сериянинг 19-туридан ўрин олган «Кальяри» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Бу 17 ёшли дарвозабон учун «россонери» таркибида барча мусобақалардаги 50-ўйин бўлди.
Доннарумма Италия футболи тарихида бу кўрсаткич бўйича иккинчи футболчига айланди. Рекорд натижа Жанни Риверага тегишли. У 17 ёшлигида «Алессандрия» ва «Милан» таркибида 59 ўйинда майдонга тушган.
Аммо Доннарумма бу кўрсаткич бўйича «Милан» рекордчисига айланди. У 17 ёшида 41 ўйинда майдонга тушган Паоло Мальдинини ортда қолдира олди.