Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 турнирининг саралаш босқичига 21 январь куни қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Иорданиянинг Амман шаҳрида 21 январь куни аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2018 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа ташлаш маросими Амман шаҳридаги Grand Hyatt Amman меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Фақатгина Покистон терма жамоаси дисквалификация сабабли турнирда иштирок этмайди.  Иордания мезбон сифатида саралашдан ўтмайди.  Демак, жами 45 мамлакат терма жамоаси мусобақанинг финал босқичига йўл олиш учун кураш олиб боради.

Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи 2017 йилнинг 3–11 апрель кунлари  Иорданияда ўтказилади. Энг кучли 8 жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади.

Осиё Кубогининг финал босқичи 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари Иорданияда бўлиб ўтади. Унда 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб боради.  Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финалга чиқади ҳамда аёллар ўртасида 2019 йили Францияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:15, 09.01.2017.
Ўқилди: 7663 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.