«Челси» раҳбарияти «Стэмфорд Бриж» стадионини кенгайтириш лойиҳасини тақдим қилди.
The Telegraph хабарига кўра, қайта таъмирлангандан сўнг ўйингоҳ сиғими 41 мингдан 60 минг томошабинга етказилади.
Таъмирлаш ишлари 2021/22 мавсумга қадар тугатилади. Унинг нархи 500 млн фунт бўлиб, клуб хўжайини Роман Абрамовичнинг маблағлари ҳисобига қопланади.
Энди «Челси» раҳбарияти Лондон мэри Содиқ Хоннинг рухсатини олиши керак.