«Севилья» яримҳимоячиси Самир Насри Испания кубогининг «Реал»га қарши нимчоракфинал жавоб ўйинидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Реал»га ўтиш? Нега энди йўқ бўларкан?! Ҳар бир футболчи учун бу трансфер – орзунинг рўёбга чиқишига айланарди. Зиданга келадиган бўлсак, буюк футболчини буюк мураббийлик йўлидан бораётганини кўриш бироз ғалатироқ. У жуда катта ютуқларга эришди, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, бир қанча рекордларни янгилади, 39 ўйиндан буён ютқазмаяпти. Ла Лигада дунё футболининг икки гиганти бор, аммо бошқа жамоалар уларга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда» - деди Насри.