Киберфутбол бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мамлакатимизнинг етакчи киберфутболчилари 3-тур учрашувларини ўтказишди.
Дастлабки турданоқ пешқадамлар қаторига қўшилиб олган “Локомотив” аъзолари – Абдусапи Қаюмов (“Abdusapi_Legend_Loko”) ва Ўктам Ибрагимов (“Uktam_Rembo_Loko”) 3-турни ҳам ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлишди. Бироқ Санжар Усмонов (“Sanjar_Blancos_Loko”) ва Шерзод Миразизов (“Sherzod_Schurrle_Loko”) бу сафар мағлубият аламини тотиб кўришди.
Олий лига, 3-тур натижалари:
Абдусапи Қаюмов (“Abdusapi_Legend_Loko”) – Дилшод Матёқубов (Bankir “Қўқон-1912”) 4:0
Ўктам Ибрагимов (“Uktam_Rembo_Loko”) – Сервер Каримов (Sekka “Металлург”) 5:4
Санжар Усмонов (“Sanjar_Blancos_Loko”) – Сирожиддин Камолов (Cartez “Бунёдкор”) 1:2
Шерзод Миразизов (“Sherzod_Schurrle_Loko”) – Жамшид Жўрақулов (Jama “Динамо С”) 1:2
Шунингдек, жамоамизнинг украиналик легионери Евгений Горбенко (“Loko_Danc1ng_ace”) эса Биринчи лига беллашувларида ўз кучини синаб кўрмоқда. У эса 2-тур ўйинини ўтказди ва бу сафар ҳам ғалабага эришди.
Биринчи лига, 2-тур:
Евгений Горбенко (“Loko_Danc1ng_ace”) – Фаррух Ғаниев (Zeus “Қўқон-1912”) 4:1