"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятига дарвозабон Давид де Ҳеанинг шартномасини узайтириш борасида мурожаат қилди.
The Sun хабарига кўра, португалиялик мутахассис Де Ҳеанинг "Реал"га ўтиб кетиш хавфидан жамоани қутқармоқчи.
Шу сабабдан "қизил иблислар" испаниялик посбонга 2020 йилгача янги шартнома билан ҳафтасига 200 минг евро маош таклиф қилишмоқчи. Де Ҳеанинг ҳозирги ҳафталик маоши 180 минг фунтни ташкил қилади.