"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Генрих Мхитарян "Ливерпуль" билан учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Ливерпуль" билан якшанба кунги ўйинни ҳамма кутяпти. Мен биринчи даврада "Энфильд"даги ўйинни ўтказиб юборган эдим, аммо шунга қарамай, бу ўйиннинг аҳамиятини тушунаман. Бу қарама-қаршиликнинг тарихини яхши биламан.
Мен бу савиядаги дербиларда биринчи марта ўйнаётганим йўқ. Биз бу учрашувда ғалаба қозониш учун ҳамма нарса қилишимиз керак, чунки бу тарихга киради. Бундан ташқари, бизга уч очко керак.
Клопп буюк мураббийлардан бири, у жамоасини янги савияга олиб чиқди. Клоппнинг жамоаси жуда қизиқ ўйин кўрсатади. Ўйлашимча, жуда яхши ўйин бўлади.
Клоппўйинчиларга ўзига ишонч бағишлашни билади, уларнинг энг кучли томонларини ишга сола билади, у буни жуда яхши бажармоқда", - дейди Мхитарян.