Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим

Баҳо:
+ | -

Мустақил бўлиб, тузум ўзгаргач, жуда кўп байрамлар, жумладан 1 май, октябрь байрами, Совет армияси куни байрами ўз-ўзидан бир зумда йўқолиб кетди. Чунки улар сиёсий тусга эга байрамлар эди.  19-асрда АҚШ давлатида бўлиб ўтган хотин-қизларнинг намойиши санаси билан боғлиқ бўлган 8-март байрами Шарқдаям, Ғарбдаям нишонланмайди. Бизда ҳозирча бу кун байрам қилинмоқда. Байрамлар ичида энг оммабоби, энг ҳаммабоби янги йил байрамидир. Бу байрам ҳеч қандай сиёсий бўёққа эга бўлмаган, астрономик байрамдир. Турли халқлар йил саноғини турли саналарда нишонлаб келишган. Туркий халқлар 21 март кунини, Хитой халқи 28 январь кунини янги йил байрами деб нишонлашган. 1 январь куни эса ер куррасининг барча халқлари учун йил боши, саноқ боши деб қабул қилинган. Шунинг учун ўзининг миллий байрамига қўшимча қилиб барча халқлар йил боши кунини бутун дунё умумий байрамига айлантириб юборишган.

Янги йилда бир бирини қутлаш расм бўлди. Ҳамма янги йил саноғи билан янги кун, янги тонг, янги ҳаёт умидини боғлайди. Бир бирига эзгу тилаклар билдиришади. Камбағалга бойлик, ёшларга илм-маърифат, муҳаббат, омад тиланади. Ҳаммага соғлиқ-омонлиқ, юртга тинчлик тиланади. Мен ишқибоз эмасманми, барча тилакларим футбол билан боғлиқдир. Мен ҳам янги йил билан Сиз, азизларимни қутлайман.
 
1. Мираброр ака, Сизни янги йил билан қутлайман. Барча эзгу ниятларимни йўллайман. Ўзбек футбол ишқибозлари ўзининг янги йил умидларини номингиз билан боғлаган. Мен ҳам шулар қаторидаман. Сиз Ўзбек футболида биринчи шахссиз. Шунинг учун байрам шарафига кўра Сиз билан сиртдан мулоқот қилишга жазм этдим. Ёшимга ярашмаган иш бу, биламан. Охират тадоригини қилиб, эртаю-кеч тасбеҳ ўгириб, саловат ўқиб, невараларимга насиҳатгўй бўлиб, ёшу-қарига дуода кунларимни ўтказиб юрсам, ёшимга яраша бўлармиди. Майли, ишқибоз бўлиб стадионларга бориб майдондаги ўғлонларимни қўллаб турай. Чунки футболсиз яшай олмайман. Майли, қурбим келар экан, Ахбор акамга ўхшаб савлатни сақлаб матбуотда, сайтларда журналистикага оз-моз аралашиб юрай. Бу камлик қилса, майли, ҳар ҳафта омма олдига мақолаларим билан чиқиб турай. Лекин, ЎФФ президентига янги йил табригини йўллаш ақлдан эмас.  Ошиб кетди. Сиз ҳам буни сезяпсиз, шекилли.

2. Ижодим мухлисларига бу ишим тушунарсиз бўлади. Қандоқ қилай, шунча имкониятларимиз бўла туриб камчиликлар футболимиз ривожини бўғиб ётса, ёшлар индамаса, керакли сўзлар ёзилмаса, айтилмаса, бунга бефарқ қараб туриш мумкинми? Оғизда қатиқ увутиб, ё мум чайнаб ўтириш мумкинми? Сизга, Мираброр ака, дилда борини ҳеч ким айтмаса, ҳайбатингиздан ҳайиқиб турса, қачон Сиз ислоҳотларга қўл урасиз? Ҳеч қачон. Ён атрофингиздагилар футболда эришган ютуқларимизни санаб турса, Сиз ҳам кечаги ютуқ билан, кечаги кун билан яшаб, кечаги одамга айланиб қоласиз-да. Биринчи шахс доим бир қадам олдинда туриши керак. Бир қадам олдинни кўриши керак.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:22, 16.01.2017.
Ўқилди: 12617 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.