"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Яҳё Туре АПЛнинг 21-турида "Эвертон"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:4) фикр билдирди
"Ўйинни назорат қилиб турганингда омадсизликни қабул филиш қийин: тўп доим рақибга келиб тушаверади. Аммо футбол шундай, буни қабул қилишимиз керак. Агар ўйинга баҳо берадиган бўлсак, ёмон ўйнадик дея олмайман. Аммо натижа бунинг аксини кўрсатиб турибди. Омадимиз келмади.
Футбол баъазан адолатсизлик қилиб туради. Шанба куни уйда "Тоттенҳэм"ни қабул қиламиз. Олдинга интилишда давом этиш керак. Чемпионлик? Аплда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Футболда яхши ният қилиш керак, мен шундай қиламан", - дейди Туре.