Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

«Навбаҳор» тайёргарликни давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланган "Навбаҳор" мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлайди.

Айни пайтда Қибрайда бошланган машғулотда бир неча кун олдин “Навбаҳор” аъзосига айланган сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, ўтган мавсум иккинчи ярмини “Олмалиқ”да ўтказиб, "Навбаҳор"нинг декабрь ойидаги йиғинида қатнашган дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам сафга қўшилди.

Шу кунларда жамоа ихтиёрига янги ўйинчиларни етиб келиши кутилмоқда. Шу ўринда "Навбаҳор"да янги шифокор иш бошлаганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Олдинги йилларда Бекободнинг “Металлург” клубида иш юритган Бахтиёр Мирсагатов эндиликда “Навбаҳор”да фаолият олиб боради.

Навбатдаги босқич давомида учта назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Эртага “Қўқон-1912” жамоаси билан ўйин бўлиб ўтади. Мазкур учрашув 18 январь куни соат 15.00да “Оқ-тепа” клубига қарашли ўйингоҳ майдонида ўтказилади.

Навбатдаги учрашувлар эса “Металлург” (21 январь) ва “Бухоро” (26 январь) жамоаларига қарши бўлиб ўтади.  

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:20, 17.01.2017.
Ўқилди: 5636 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик