АПЛнинг 21-тури ўйинларидан сўнг "Челси" бош мураббийи Антонио Конте навбатдаги рекордни ўрнатди.
Италиялик мутахассис АПЛнинг 21 турида 52 очко жамғариб, "кўклар"нинг собиқ устози Жозе Моуриньонинг рекордини такрорлади.
Ҳеч қайси мураббий 21 турдан сўнг улардан кўп очко йиққан эмас.