Аргентиналик футбол афсонаси "Наполи" клуби ҳақида интервью берди.
"Месси, Игуаин ва Дибала учта буюк футболчилардир. Месси энг яхшиси. Тўп унга тушса, уни тўхтатиб бўлмайди. Дибала ўсишда давом этяпти. Игуаин фақат гол урадиЮ чунки у бошқа турга мансуб. Тўпни олиб юришда унда муаммолар бор.
Де Лаурентис мени "Реал"га қарши ўйинга таклиф қилди. Сарри борасида унинг ҳақида ўйлаганларимни айтдим. Кейин у ўзгарди, мен ҳам айбимни тан олдим.
Сен жамоа тузасан ва ҳеч омадинг келмайди, кейин ўзгартиришлар киритасан ва ҳаммаси ишлай бошлайди. Сарри айнан шундай қилди ва очколар ишлай бошлади.
Менга унинг "Наполи"си ёқяпти. "Ювентус"нинг доим чўққида туриши ёмон. Улар Флоренцияда чекинган бўлишларига қарамай, ўйин менга ёқди.
Буффон? У энг яхши дарвозабонлардан бири", - дейди Марадона.