Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Australian open мусобақасининг 2-босқичида сербиялик Новак Жоковични мағлуб этганидан кейин, жаҳоннинг иккинчи ракеткасидан узр сўради. Ҳамюртимиз 5 сет якунига кўра Жоковични мағлуб этишга муваффақ бўлди.
"Биринчидан, Новакдан узр сўрайман. Мен бугун жуда яхши ўйнадим. Ўзимга ўзим ҳайрон қолдим. Ўз жамоамга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Раҳмат, йигитлар! Ҳиссиётларга тўлиб-тошганман. Уларни сўз билан ифодалай олмайман. Стадионга келган ва мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман.
Ўйин оғир кечди. Учинчи сетдан бошлаб оёғимда оғриқ сезила бошлади. Қандай қилиб Жоковични мағлуб этганимни билмайман", - деди Истомин.
испаниялик Каррено Буста (30-рақамли тартибланган) билан ўйнайди