Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Барса» раҳбарияти Мессини энг катта маошли футболчига айлантириши учун бир шартни қўйди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Барселона» клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини жамоада олиб қолиш учун уни жаҳонда энг катта маош оладиган футболчига айлантиришга тайёрлигини билдирди. Шарти — у «Барселона» билан карьерасининг якунига қадар бўлган шартномага имзо чекиши керак.

«Sports.ru» берган маълумотга кўра, Каталония клуби Мессига январь ойининг сўнггига қадар янги шартнома таклиф қилади. 29 ёшли футболчи унинг шартларига рози бўлиб, фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга қарор қилса, дунёда энг катта маош олувчи футбол юлдузига айланади.

Айни пайтда аргентиналик бошқа бир ҳужумчи Карлос Тевес энг катта маош оладиган футболчи ҳисобланади. Уни ўз сафига қўшиб олган Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» футбол клуби йилига 40 миллион долларнинг баҳридан кечишга рози бўлган. Бу ҳафтасига 763,5 минг доллар деганидир.

Мессининг ўзи «Барселона»нинг қароридан ҳайратда бўлса-да, шартномага имзо чекишга шошилмаслиги мумкин. Чунки унга пулдан кўра совринлар муҳимроқ. «Барселона» яна бир неча йиллар давомида ҳам бугунги мавқесида қола олишига Мессини ишонтириши керак бўлади.

Маълумот учун, Лионель Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёз фаслида ўз якунига етади.

Аввалроқ Манчестер клубларидан бири Мессига «Барселона» билан шартномага имзо чекмаслик учунгина 100 миллион евро беришга тайёрлигини билдирганди. Уни ўз сафида кўришни истаётган жамоалар катта суммаларни таклиф қилаётгани учун ҳам «Барселона» футболчини сақлаб қолиш учун 1,5 йил олдин ҳаракатга тушиб қолди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:53, 20.01.2017.
Ўқилди: 28906 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7818]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3129]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2389]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [1921]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1868]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1831]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1656]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1646]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1589]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1589]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик